«Коронавирусни ўлдирувчи» робот ихтиро қилинди

Швейцарияда ультрабинафша нурлари ёрдамида барча микроблар билан кураша оладиган аппарат ихтиро қилинди. Кўпчилик унга коронавирусни ўлдирувчи робот деб ном берган.

У парвозлар хавфсизлигини таъминлаш учун самолётларнинг ички қисмларига қайта ишлов беришга мўлжалланган. 

Таъкидланишича, битта лайнерни дезинфекция қилиш учун 13 дақиқа вақт кетади. 

Robot ishlashida inson aloqasi yo‘q, hamma narsa avtomatlashtirilgan.

“Биз машинани ёқамиз ва самолётда қолдирамиз. У дезинфекция қилади ва иш тугагандан сўнг автоматик равишда тўхтайди. Инсон билан техника алоқада бўлмайди. Саёҳатчилар учун аҳамиятли нарса шундаки, ўриндиқларда кимёвий моддалар излари бўлмайди, ҳамма нарса мутлақо тоза бўлади“, деган қурилмани ишлаб чиқарган компания вакили Жодок Элмигер. 

Маълумот ўрнида, ушбу дезинфекция тамойили янги эмас. Шифохоналар бинолари ўнлаб йиллар давомида шу тарзда тозаланган.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *