Ғузорда 37 ёшли эркак ўзини осиб қўйди

2022 йил 13 апрель куни Ғузор тумани «Совбоғ» маҳалласида кўнгилсиз воқеа содир бўлди. 1985 йилда туғилган эркак Б.Ф. ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда «Nasafnews» мухбири хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, шу куни cоат 20:00 ларда марҳум яшаш уйининг олдидаги қаровсиз оғилхона устунига арқон билан ўзини -ўзи бўйин соҳасидан осиб, воқеа жойида вафот этган.

«Nasafnews» манбаларининг айтишича, марҳум эркак тумандаги маҳаллаларнинг бирида ёшлар етакчиси лавозимида фаолият кўрсатган. Ҳозирда эркак нима учун ўз жонига қасд қилгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Аммо марҳумни таниганлар бу ҳолатга қарз муносабатлари сабаб бўлганини айтмоқда.

Ғузор тумани прокуратураси ушбу ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказмоқда.