Ваксина олганларга 750 минг сўм бериладими? ССВ бунга муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда юртимизда ваксина олган фуқароларнинг ҳар бирига 750 минг сўм миқдоридаги пул маблағи берилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Мазкур вазият бўйича ССВ муносабат билдирди.

“Ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва расмий манбалар орқали тасдиқланмаган бу каби уйдирма хабарларни тарқатувчилар эндиликда интернетда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги номидан махсус саҳифа очиб, одамларни ўз тузоғига илинтиришга интилмоқда.

Хусусан, вазирликнинг расмий веб-сайти билан бир хил дизайнда тайёрланиб, унинг асосий фонида вакцина олганларга 750 минг сўм миқдорида пул маблағи берилиши айтилган. Бунинг учун шахсий маълумотларни киритиш сўралган.

Юқоридаги ахборот фирибгарлик мақсадида тарқатилган бўлиб, у ҳеч қандай расмий асосга эга эмас”.

Шунингдек вазирлик ишончли маълумотларни расмий ssv.uz сайти орқали олишлари мумкинлигини эслатиб ўтди.