Ўзбекистон энг кўп лимон экспорт қилган давлатлар номи эьлон қилинди

Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-март ойларида 6 та хорижий давлатларга қиймати 1,7 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 1,6 минг тонна лимон экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Лимон экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 50 тоннага камайган.

2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон энг кўп лимон экспорт қилган давлатлар:

• Россия – 898 тонна

• Қозоғистон – 433 тонна

• Қирғизистон Р. – 246 тонна

Хорижга энг кўп лимон экспорт қилган ҳудудлар:

• Фарғона вилояти – 594 тонна

• Тошкент вилояти – 334 тонна

• Хоразм вилояти – 226 тонна

• Сурхондарё вилояти – 147 тонна