Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Фавқулодда вазиятлар вазири, генерал-майор Абдулла Қўлдошев ҳамда Фарғона вилоятт ҳокими Хайрулла Бозоров иштирокида ўтказилган йиғилишда Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбари лавозимига Қўчқоров Илҳомжон Абдубасирович тайинланди. Бу ҳақда вилоят ахборот хизмати хабар берди.

Илҳомжон Қўчқоров 1981 йилда Фарғона туманида туғилган. 2002 йилда Фарғона давлат университетини, 2014 йилда Россия Федерацияси Фуқаро муҳофазаси академиясини тамомлаган.2004-2022 йиллар давомида Фарғона, Хоразм, Сирдарё ва Наманган вилоятлари Фавқулодда вазиятлар бошқармасида раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб борган.

Маьлумот ўрнида Илҳомжон Қўчқоров тайинловга қадар вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган эди.