Бугун ҳудудларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин

“Ўзгидромет” 22 май куни мамлакатимиз ҳудудларида кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-17°,
кундузи 18-20° бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан шамол йўналишини ўзгартириб, шарқий 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 20-25° бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Ғарбдан шамол йўналишини ўзгартириб, шарқий 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 23-28 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 20-25° бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан шамол йўналишини ўзгартириб, шарқий 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 23-28 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 18-23° бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан шамол йўналишини ўзгартириб, шарқий 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 23-28 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 20-25° бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан шамол йўналишини ўзгартириб, шарқий 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда 23-28 м/с гача кучайиши. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 18-23° бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, вақти-вақти билан кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин, дўл ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 7-12° бўлади.