Йилига ўртача 5 миллион бола очликдан вафот этади

Статистик маълумотларга кўра дунёда очликдан азият чекаётганлар сони тобора ортиб бормоқда.Яъни Ер шари аҳолисининг  30 фоизи тўйиб овқатланиш имкониятидан маҳрум. Ҳар йили ўртача ҳисобда 5 миллион бола очликдан вафот этади. Бу глобал муаммо фақатгина бир неча эмас, балки дунёдаги жамики давлатларни ташвишга солмоқда.

ХЎШ, БУ МУАММОНИНГ АСОСИЙ САБАБЛАРИ НИМАДА ?

Очарчилик муаммосининг бир нечта сабаблари мавжуд. Асосийси иқлим ўзгаришидир. Қурғоқчилик ёки ҳаддан ташқари ёғингарчилик бўлиб сув тошқинлари бўлиши озиқ -овқатни камайишига олиб келяпти. Бу эса очлик муаммосини кучайтирмоқда. Бундан ташқари ҳозирда бўлаётган Россия ва Украина уруши бу ҳолатни мураккаблаштирмасдан қолмайди.

ОЧАРЧИЛИК ОҚИБАТЛАРИ

Очарчилик муаммоси осон ечим топадиган муаммо эмас. Бунга йиллар давомида курашиб келинмоқда.Очлик эса инсониятга ҳар хил касалликларни олиб келиши табиий ҳол. Қон камайиши, ошқозон раки, дармонсизлик ва яна бошқа кўплаб касалликлар бунга мисол бўла олади. Энг ачинарлиси ўлим сонининг ортишидир.

БМТ, ЮНИСЕФ , ЖССТ каби халқаро ташкилотлар бу борадаги муаммоларни ҳал этиш бўйича ўзаро сай-ҳаракатлар олиб бормоқда. Аммо ҳамон бу муаммони ечими ҳал бўлгани йўқ. Африка, Лотин Америкаси, Кариб ҳавзаси вакиллари тўйиб овқатланишдан мосуво. Бундан ташқари 2017 йилдан бери Венесуела аҳолисининг 90 фоизи камбағалликда яшаб келмоқда.

2021 йилдаги маълумотларга кўра бу давлат  аҳолисининг 76 фоизи ўта камбағалликда кун кечириб келмоқда ва тўйиб овқатланмасликдан азият чекишмоқда.

2020 йилда очлик асоратларидан ўлим кўрсаткичлари 6 баробарга ортган. Бир миллиардга яқин одам кечқурун оч қоринга уйқуга кетади. Афсуски, бу  муаммо фақат Европа мамлакатларида эмас, балки бизга қўшни бўлган Афғонистон давлатида ҳам рўй берди. Бу эса Афғонистон халқининг 20 миллиондан ортиғи егуликсиз қолишга олиб келди. Ўзбекистон ва бошқа қўшни давлатлардан юборилган ёрдам қисман бўлсада муаммога ечим бўлди.

Шоҳиста Сулаймонова