Андижонда икки нафар болани ўлдириб, кўмиб юборишгани маълум қилинди

Андижон вилояти прокуратурасининг хабар қилишича, Андижон шаҳар Зафар кўчаси 4-уйда яшаб келган вояга етмаган С.Ў. ва Р.Ў нинг жасади яшаш хонадонидан қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан ўтказилмоқда. Тергов ҳаракатлари шахсан вилоят прокурори томонидан назоратга олинган.

Шуниндек, ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, марҳум болалар 3 ва 8 ёшда бўлишган.