Андижонда 37 нафар фуқаро “фаст-фуд”дан заҳарланди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида фуқаролар овқатдан захарланганлиги тўғрисилаги маьлумотлар тарқалди. Санэпидхизмат Матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишичa, жорий йилнинг 6 июль куни соат 12:10 ларда туман Юқумли касалликлар шифохонасига Қўрғонтепа туман “Ижтимоят” МФЙда яшовчи 2006 йилда туғилан Ғ.М ўзида кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи ва ич кетиши шикоятлари билан мурожаат қилган.

Беморга зарурий тиббий муолажалар ўтказилиб, касаллик сабаблари ўрганилганда бемор 5 июль куни туман марказида жойлашган “FRESH FOOD 2020” оилавий корхонасига қарашли овқатланиш шахобчасидан нонбyргер сотиб олиб, истемол қилганлиги маълум бўлди.

Шу куннинг ўзида соат 18:30 га қадар яна 16 нафар фуқаролар юқоридаги шикоятлар билан туман Юкумли касалликлар шифохонасигага мурожаат қилишган. Барча беморларнинг ошқозони ювилиб зарурий тиббий муолажалар ўтказилди. Хозирда беморларнинг умумий ахволи қониқарли. Беморларга “Ўткир гастроэнтерит” ташхиси қўйилди.

Қайд этилишича, 2022 йил 6 июль 23:00 холатига шифохонада жами 37 нафар беморлар мурожаат қилган бўлиб беморларнинг 17 нафари даволанмоқда, қолган 20 нафари умумий холатига кўра тиббий кузатувга олинди.

Касалликка сабаб бўлган омилларни аниқлаш мақсадида “FRESH FOOD 2020” оилавий корхонасига қарашли овқатланиш шахобчасида эпидемиологик суруштирув ишлари олиб борилмоқда. “FRESH FOOD 2020” оилавий корхонасига қарашли 3 та шахобчаси фаолияти шу кунинг ўзида вақтинчалик тўхтатилди ва махсулотлар тайёрлаш хонаси хамда омборхонадаги махсулотлардан намуналар олиниб Қўрғонтепа туман Санэпидхизмат лабораториясига текшириш учун юборилди.