Фарғона вилоятида халқ таълими бўлими ходими ва университет деканини пора олаётганда қўлга олинди

Маълум бўлишича, Хавфсизлик хизматининг вилоят бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Хусусан, Риштон тумани халқ таълими бўлими ходими ўзининг таниши бўлган аёл билан тил бириктириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 2 фуқарони Фарғона давлат университетининг мактабгача ва бошланғич таълим ҳамда ҳуқуқшунослик факультетларига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлгани аниқланган. Улар бунинг эвазига 18 минг доллар олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бошқа бир ҳолатда эса Фарғона давлат университетининг ҳарбий таълим факультети декани ўринбосари 4 абитуриентни ушбу факультетга ўқишга киришида амалий имтиҳонлардан ўтказиб беришни ваъда қилган. У бунинг эвазига ҳар бир талабгордан 5,1 миллион сўм сўраб, жами 20,4 миллион сўм олган вақтида ушланган.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.