6 йилда афв этилганлар сони очиқланди

Президент фармони билан афв этилган шахслар сони – 5555 нафарга етган.

2017 йилдан бери афв этиш билан боғлиқ 21 та фармон эълон қилинди. Мазкур фармонлар асосида 5555 нафар жазо муддатини ўтаётган шахслар афв этилди.

2017 йилда – битта фармон билан 2700 нафар шахс;
2018 йилда учта фармон билан 621 нафар шахс;
2019 йилда – тўртта фармон билан 771 нафар шахс;
2020 йолда – бешта фармон билан 616 нафар шахс;
2021 йилда – тўртта фармон билан 637 нафар шахс;
2022 йилда – учта фармон билан 203 нафар шахс афв этилди.