“Толибон” Ўзбекистондан афғон техникаларини қайтаришни сўради, акс ҳолда…

Афғонистон Мудофаа вазирлиги 8 августь куни Тожикистон ва Ўзбекистондан республикага афғон учувчилари олиб ўтган авиатехниакни қайтаришни сўради. Бу ҳақда «Tolo news» хабар берди.

«Толибон» ҳаракати расмийси Иноятуллоҳ Хоразмий мазкур масала юзасидан мурожат қилган.

«Вертолётлар афғон халқининг мулки саналади. Улар Афғонистоннинг амалдаги ҳукумати, Мудофаа вазирлигига қайтарилиши керак», дейилади мурожатда.

Айрим таҳлилчилар фикрича, «Толибон» ҳукумати халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмагунча вертолётлар қайтарилмайди.

«Вертолётларга келсак, бу авиатехника ҳужжатлари Афғонистонга тегишли эканига ишончим комил эмас. Иккинчи муаммо бу ‘Толибон’ ҳукумати, чунки уни ҳеч бир давлат тан олмаган», — дейди собиқ афғон дипломати Фаҳим Коҳдаманий.

Маълумот учун, 2021-йил август ойида «Толибон» Кобулни эгаллаб, президент Ғани мамлакатдан кетганида афғон ҳарбийлари самолёт ва вертолётда Ўзбекистонга қочиб ўтган. Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Эргашев Ўзбекистонга собиқ афғон учувчилари томонидан олиб ўтилган самолёт ва вертолётлар «Толибон» ҳаракатига қайтарилмаслигини таъкидлаган.