Афғонистон Россия нефть маҳсулотларига ҳақни майиз ва доривор ўсимликлар билан айрбошлайди

Афғонистон Россиядан нефть маҳсулотлари ва товарларни етказиб бериш эвазига Москвага минераллар, шунингдек майиз ва доривор ўсимликлар этказиб беришни таклиф қилмоқда, деди мамлакат саноат ва савдо вазири Нуриддин Азизи РИА Новости агентлигига берган интервьюсида.

Кобул йил охиригача Москва билан бир миллион тонна бензин ва бир миллион тонна дизель ёқилғисини етказиб беришни режалаштирмоқда. “Афғонистон тарихан Россияга катта миқдордаги майиз етказиб берган. Биз бундай маҳсулотлар Россия юзлаб тонна етказиб беришимиз мумкин. Масалан, доривор ўсимликлар учун нархлар ҳозир жуда юқори ва Россия тиббиёт учун бундай хом ашёга муҳтож. Биз уларни бартер савдосида ишлатишимиз мумкин”, деди Азизи.

Август ойида Афғонистон бир миллион баррель Россия нефтини сотиб олишни хоҳлаганлиги ҳақида хабар берилган эди. Аввалроқ, Кобул Москва билан нефть, дон ва кунгабоқар ёғи этказиб беришни муҳокама қилиш нияти ҳақида Афғонистондаги Россия элчиси Дмитрий Жирнов айтди.

Август ойининг биринчи ҳафталарида Россияда нефть ва конденсат ишлаб чиқариш июль ойига нисбатан 3 фоизга, кунига 1,428 миллион тоннага камайди.