Адлия вазирлиги «Шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги маъмурий тартиб-таомилларнинг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди.
Адлия вазирлиги томонидан «E-qaror» тизими орқали ҳокимликларнинг қарорлари мониторинг қилинганда, улар томонидан қурилишга рухсат бериш, реконструкция қилиш, вақтинчалик бино-иншоотлар қуришга рухсат бериш тўғрисида қарорлар қабул қилинаётгани аниқланган. Бундай қарорлар қабул қилишга Шаҳарсозлик кодексининг айрим нормалари асос қилиб олинган.
Шу боисдан, Адлия вазирлиги томонидан рухсат бериш соҳасида ягона амалиётни йўлга қўйиш, қонунчилик ҳужжатларидаги номувофиқликларни бартараф этиш мақсадида мазкур қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.
Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишнинг электрон порталига жойлаштирилган. Лойиҳада маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қурилиш соҳасига оид уларга хос бўлмаган ваколатларини чиқариб ташлаш назарда тутилган.
«Бу эса қурилиш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатишдаги мавжуд муаммоларни, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги қарама-қаршиликлар ва зиддиятларни ҳамда ортиқча бюрократик тартиб-таомилларни бартараф этилишига хизмат қилади», — дейилaди хабарда.