Қашқадарёда маслаҳатчи 65 ёшида талаба бўлди

Қашқадарё вилояти, Миришкор тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг нуронийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Aраббой Хосиятов 65 ёшда талаба бўлди.Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди. 

Aраббой Хосиятов Чирчиқ давлат педагогика институтининг ижтимоий иш (фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари) йўналишига талабаликка тавсия этилган.