Путин ва Лукашенко Ўзбекистонда учрашади

Россия президенти Владимит Путин ва Беларусь раҳбари Александр Лукашенко Самарқанддаги ШҲТ саммити доирасида учрашишга келишиб олди. Бу ҳақда «БелТА» хабар берди.

Давлат раҳбарлари 31 август, чоршанба куни телефон орқали мулоқот қилган.

«ШҲТ доирасида Беларусь ва Россия президентлари учрашув ўтказишга келишиб олди. Бироқ, етакчилар нафақат ушбу режани, балки, кейинги алоқалар жадвалини ҳам муҳокама қилди», дейилади хабарда.

Президентлар икки томонлама муносабатлар, долзарб масалалар ва дунёдаги вазиятни ҳам муҳокама қилган.

Маълумот ўрнида, Самарқанддаги саммит 15-16 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Аввалроқ Си Цзиньпин ва Путин Самарқандда учрашиши мумкинлиги, Туркия ва Сурия президентлари эса Ўзбекистонда учрашмаслиги маълум қилинган.