Путин Самарқандга келади

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)нинг Самарқанд саммитида Россия президенти Владимир Путин шахсан иштирок этади. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

«Путин ҳақиқатан ҳам Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида иштирок этишни режалаштирмоқда. Биз жуда муҳим ва ўзига хос нуфузли тадбирни кутяпмиз. Дарҳақиқат, РФ президенти саммит доирасида бир қанча муҳим халқаро алоқаларни режалаштирмоқда», – деганПесков.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 ва 16 сентябр кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида ташкилотга аъзо давлатлар, хусусан, Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг етакчилари иштирок этиши кутилмоқда.

Эрон ва Беларус эса ташкилотга аъзо бўлишни режалаштирмоқда.