Тошкентнинг айрим туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилиши маълум қилинди

Юнусобод ва Олмазор туманларида 7 сентябь куни газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. «Ҳудудгаз пойтахт» бу бўйича маълумот берди.

Хабарда келтирилишича, Юнусобод тумани Деҳқонобод кўчасида жойлашган ўрта босимли Д-89 ммли ҳамда ер ости Д-273 ммли газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.
Шу сабабли 7 сентябрь куни соат 10:00 дан 17:00 гача «Бободеҳқон» МФЙдаги 1 200 та хонадонда, 16-мавзедаги 1084 та кўп қаватли хонадонда, 15-мавзедаги 3800 та кўп қаватли хонадонда ҳамда ушбу манзиллардаги «Detoks medical», «Юнусобод медикал» шифохоналарида, «Туркистон», «Файз» ресторанларида, «Чашма» миллий таомлар кафесида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Шунингдек, Олмазор тумани Сағбон кўчасида жойлашган кесими 89 ммли ер ости газ қувурини ҳам ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари режа қилинган. Шу сабабли ушбу туманда 7 сентябрь куни соат 10:00 дан 17:00 гача «Тарих» кўчасидаги 10 та ерли хонадонда, «Сағбон» кўчасидаги 45 та ерли хонадонда ҳамда шу кўчалардаги 4 та улгуржи ташкилотларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.