Гулнора Каримовадан ундирилиши керак бўлган миллиардлар Ўзбекистонга қайтарилмоқда

Гулнора Каримова бошчилигидаги жиноий гуруҳ томонидан ноқонуний орттирилган ва Швейцарияда легаллаштирилган 686 миллион АҚШ доллари  миқдоридаги маблағлар ундирилиши бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Ушбу иш Швейцария судларида кўриб чиқилиб, тақрибан 336 миллион АҚШ доллари узил-кесил мусодара қилинган. Шундан 131 миллион доллар Ўзбекистонга қайтарилиши ҳал бўлди. 205 миллион доллар бўйича ишлар якунига етмоқда. Ҳозирда қўшимча 307 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни мусодара қилиш масаласи Швейцария судларида кўриб чиқилмоқда», – деди вазир ўринбосари.

Маълум қилинишича, 131 миллион доллар 10 ҳафтада Ўзбекистонга қайтарилади.

Аввалроқ Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида Гулнора Каримованинг жиноий активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битим имзолангани хабар қилинганди. Битимда Гулнора Каримова бошчилигидаги уюшган жиноий гуруҳ томонидан ноқонуний равишда орттирилган ва Швейцарияда легаллаштирилган 131 миллион долларнинг Ўзбекистонга қайтарилиши белгиланган. Ҳужжатга кўра, қайтарилган маблағлар ижтимоий соҳага, хусусан, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларига йўналтирилади.

Шунингдек, февраль ойида Гулнора Каримова томонидан жиноий йўллар билан эгалланган мол-мулкларини мамлакатга қайтариш бўйича амалга ошираётган ишлари натижасида Франциядан 10 миллион доллар Ўзбекистонга қайтарилган.