Эрон ШҲТга қачон тўлақонли аъзо бўлади?

Эрон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига қачон тўлақонли аъзо бўлиши айтилиши маълум бўлди. Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бўйича миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов ушбу саволга жавоб берди.

Қайд этилишича, Эрон 2005 йилда Шанхай ҳамкорлик ташкилотида кузатувчи давлатга айланди. Мамлакатнинг ташкилотга тўлақонли аъзолигига кириш жараёни 2021 йилда бошланган.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммитида эса Эрон Ислом Республикасининг Ташкилотга аъзо давлат мақомини олиш мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум имзоланган.

«Бу Эроннинг Ташкилотга тўлақонли аъзо бўлишини англатмайди. Гап шундаки, бугун имзоланган меморандумга кўра, расмий Теҳрон Ташкилот хартиясидан келиб чиқиб тегишли мажбуриятларни бажариши ва қатор ҳужжатларни ратификация қилиши керак бўлади. Бу вазифалар тўлиқ бажарилгандан кейин Эрон тўлақонли аъзо сифатида қабул қилинади», — деган миллий координатор.