Телефон нури терининг қаришини тезлаштиради

Авон компанияси томонидан ғайриоддий тадқиқот ўтказилди. Маълум бўлишича, смартфон экранлари ёруғлиги терининг чуқур қатламларига кириб, ҳужайраларнинг эрта қаришига сабаб бўлади.

Сўров маълумотларига кўра, ёшларнинг 25 фоизи мобил қурилмадан кўпроқ фойдаланади ва кунига тахминан 7 соат экранга термилишади. Компаниянинг косметологлари ёруғлик таъсирида тери учун муҳим моддалар: гиалурон кислотаси ва коллаген синтези бузилади, бунинг натижасида тери ингичка бўлиб қолади.

Мутахассислар смартфонлардан камроқ фойдаланишни маслаҳат беришади ва агар бунинг иложи бўлмаса, ҳеч бўлмаганда экран ёрқинлигини минимал қийматга ўрнатишни тавсия этишди.