Жо Байден коронавирус пандемияси тугаганини маълум қилди

АҚШ Президенит Жо Байден коронавирус пандемияси тугаганини маълум қилди. Бу ҳақда CBS телеканалининг «60 дақиқа» дастурида айтиб ўтган.

Дастур давомида бошловчи Скотт Пелли АҚШ Президентидан «Пандемия тугадими?» деб сўраган.

«Пандемия тугади. Бизда ҳали ҳам коронавирус билан боғлиқ муаммо бор. Биз бу масала устида ҳали ҳам қаттиқ ишлаяпмиз. Аммо пандемия тугади. Эътибор берган бўлсангиз, ҳеч биримиз ниқоб тақмаймиз. Ҳаммаси яхшидек туюлади. Шунинг учун вазият ўзгарди деб ўйлайман», дея жавоб берган Жо Байден.