235 млн. сўмдан ортиқ алимент пуллари тўлаб берилди

2 нафар фарзандга 235 млн. сўмдан ортиқ алимент пуллари тўлаб берилди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати маълум қилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 06.06.2022 йилдаги суд буйруғига кўра, қарздор Н.Л.дан ундирувчи А.Х.нинг фойдасига 2 нафар вояга етмаган фарзандларининг таъминоти учун 06.06.2022 йилдан бошлаб, фарзанди вояга етгунига қадар ҳар ойда жами даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундирилиши белгиланган.

Қарздор Н.Л. 19.09.2022 йил куни ундирувчи А.Х. билан ўзаро келишган ҳолда 2 нафар фарзандларини 18 ёшга тўлгунига қадар бўлган давр учун ҳисобланган 235 млн. сўмдан ортиқ алимент пулларини олдиндан тўлиқ тўлаган.

Ундирувчи А.Х. бюрога ариза билан мурожаат қилиб, фарзандларини 18 ёшга тўлгунига қадар бериладиган барча 235 млн. сўмдан ортиқ алимент пулларини қарздор Н.Л.дан тўлиқ олганлиги учун ижро ишини тамомлашни сўраганлиги сабабли, ижро ҳужжати тамомланди.