Турли мавзудаХабарлар

Рoссиядан Ўзбекистонга кетаётган юк машинасида салкам 2 мингта жиноий иш ҳужжати топилди

Россиядан Ўзбекистонга кетаётган юк машинасида салкам 2 мингта жиноий иш ҳужжати топилди, уларни Бошқирдистон полицияси 7 минг рублга макулатурага топшириб юборган.

«База» Telegram каналида хабар қилинишича, прессланган жиноий иш материаллари Оренбург вилоятидаги «Сагарчин» чегара постида трактор тиркамасида топилган. Дастлаб бу ҳужжатлар юк машинасида қандай пайдо бўлиб қолгани тушунарсиз бўлган. Тергов-суриштирув давомида аниқланишича, прессланган қоғозларни макулатура йиғувчи компания қайта ишлаш учун Ўзбекистонга жўнатган.

Тиркамада 1956 та жиноий иш бўлиб, уларнинг учдан бир қисми йўқ қилинган деб, қолганлари архивга топширилган деб топилган. Уларнинг барчаси даъво муддати ўтганлиги сабабли тугатилган. Ҳужжатларни икки нафар полиция ходими макулатурага топширган. Бунинг учун улар 7 минг рублдан кўпроқ пул олган ва ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Кўпроқ юкланг

Ogoh

Агар огоҳсан сен – шоҳсен сен, Агар шоҳсан сен – огоҳсен сен.

Tegishli maqolalar

Back to top button