Турли мавзуда

Эронда тарихда қоладиган кунлар: Намойишлар борган сари шиддатли тус олмоқда

Маълумки, Эронда 22 ёшли Маҳса Аминининг ўлимидан кейин норозилик намойишлари бошланиб кетди.

Маҳсан Амини 16 сентябрда оламдан ўтди. Намойишлар шиддати эса бартараф бўладиганга ўхшамайди. Пичоқ билан қилинган ҳужумларга яна бошқа ҳодисалар уланиб кетмоқда. Дунёда бир тарафдан Россия-Украина воқеалари, бошқа томондан эса Эрондаги ҳодисалар. Маҳса Аминининг ўлими халқни қўзғатиб юборди. Давлатнинг турли ҳудудларида рўй бераётган намойишлар оқибатида ҳаётдан кўз юмаётганларнинг сони кундан-кунга ортиб боряпти.

Эрон 1979 йилдан буён кўз кўриб, қулоқ эшитмаган воқеликларни бошдан кечирмоқда. Намойишлар натижасида ўлим сони 10 га етди. Эроннинг “Тасним” расмий агентлигининг хабар беришича, давлат миқёсида давом этаётган намойишларда Машҳад шаҳридаги кўнгилли полиция ташкилоти аъзоси Муҳаммад Расул Дўстмуҳаммад ҳаётдан кўз юмди.

Табриз шаҳридаги яна бир кўнгилли полиция ташкилотига тегишли аъзолардан бири Ҳусайн намойишчилар томонидан пичоқлаб ўлдирилди. Теҳронда бошланиб, давлатнинг бошқа ҳудудларига тарқалган намойишларда намойишчилар полиция маҳкамасига ўқ узди.

Кўпроқ юкланг

Tegishli maqolalar

Back to top button