Турли мавзуда

Ноқонуний иморатни бузиш ҳақидаги қарор ижроси таъминланган

Фуқаро Т.Абдусаматовга иморатни бузиш ҳақидаги қарорни тўхтатиш ҳақида судга мурожаат этиш бўйича бир неча маротаба тушунтириш берилган.

Жавобгар хонадонида бўлган пул маблағларининг йўқолганлиги ҳақидаги важлари ҳам асосга эга эмас.

Жорий йилнинг 24 сентябрь куни EFFECT.UZ расмий сайтида “Қизалоқлар зор йиғламоқда. миб фуқаронинг уйини бузиб, нарсаларини кўчага улоқтирди” номли вилдео хабарлар жойлаштирилди.

Хабарда Бюроинг Чуст туман бўлими ходимлари томонидан уйни бузиш ҳақидаги ижро ҳаракатлари танқидга олинган.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг 24.10.2019 йилдаги ижро варақасига асосан Чуст тумани, Лайлак уя МФЙ ҳудудидаги 0,10 сотих ер майдони даьвогар Б.Салимовга қайтариш, Чуст тумани, Лайлак уя МФЙ ҳудудидаги даъвогар Б.Салимовга тегишли 0,10 сотих ер майдонида жавобгар томонидан қурилган иморатлар Т.Абдусаматовнинг ҳисобидан буздириш белгиланган.

Ижро иши бўйича талабларни бажариш ҳақида қарор нусхалари тарафларга юборилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг 04.03.2020 йилдаги ажримига асосан ижро ҳаракатлари кассация шикояти кўриб чиқилгунга қадар тўхтатилган ва 02.10.2020 йилдаги хатига асосан ижро ҳаракатлари қайта тикланган.

Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор Т.Абдусаматов томонидан ижро ҳужжати талаблари ихтиёрий равишда бажарилмаганлиги аниқланган ва бу ҳақда далолатнома расмийлаштирилиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 198-1-моддаси 2-қисми билан базавий хисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида жарима қўлланилган.

Шундан сўнг, қарздор Т.Абдусаматов томонидан ижро ҳаракатларига қаршилик кўрсатиб, суд қарори ижросини таъминламаганлиги ҳолати юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 232-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суд ҳукми, унга нисбатан иш ҳақининг йигирма фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 6 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қўлланилган.

Қарздор Т.Абдусаматов бир неча огоҳлантирилишига қарамай суд қарори ижросини таъминламаганлиги сабабли 23.09.2022 йил куни соат 11-00 га мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланиб, шу куни амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида ижро ҳужжати ижроси амалда таъминланиб, жавобгар Т.Абдусаматов томонидан ноқонуний қурилган иморатлар бузиб ташланиши таъминланган.
Ижро ҳаракатлари давомида ноқонуний деб топилган иморатда бўлган фуқароларга нисбатан қупол муомалада бўлиш, уларга ножўя хатти-ҳаракатлар содир этилмаган.
Қолаверса, фуқаро Т.Абдусаматовга иморатни бузиш ҳақидаги қарорни тўхтатиш ҳақида судга мурожаат этиш бўйича бир неча маротаба тушунтириш берилган.

EFFECT.UZ расмий сайтига ижро ҳаракатлари вақтида, жавобгар хонадонида бўлган пул маблағларининг йўқолганлиги ҳақидаги важлари асосга эга эмас ва ижро ҳаракатлари ходимлар томонидан видео тасвирларга олинган. Бу хабар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилиши мумкинлиги фуқароларга ҳам тушунтирилган.

Маълумот учун: даъвогар Б.Салимов ҳам томонидан ноқонуний иморатни бузиш ҳақидаги ижро ҳаракатлари кечиктирилаётган ва ўз вақтида бузилмаётганлиги ҳақидаги мурожаатлари қилинган.

Кўпроқ юкланг

Tegishli maqolalar

Back to top button