NASA самода улкан тўқнашувни режалаштирмоқда

Чек-чегараси йўқ коинотда ер сайёрамизга таҳдид солувчи кўплаб хавфлар мавжуд. NASA инсониятнинг ҳаётига нуқта қўйиши мумкин бўлган фалокатларнинг олдини олишда давом этмоқда.

Сўнги олиб борилаётган амалиётлар эса дунёда ҳаёт давом этишида муҳим аҳамиятга эга. Ўртага ташланган назарияни биринчи бор синовдан ўтказаётган NASA натижани ҳаяжон билан кутмоқда.

Инсоният бир томондан ер юзида содир бўлаётган фалокатлар билан курашаётган бўлса, бошқа томондан изланиш ва тадқиқотларда давом этмоқда. Дунёни ташқи хатарлардан ҳимоя қилишни зиммасига олган NASA самода улкан тўқнашувни режалаштирмоқда.

АҚШдаги махсус марказ, бир космик кемани астероид билан тўқнаштириб, унинг йўналишини ўзгартиришга тайёргарлик кўрмоқда.

Ушбу амалиёт орқали келажакда ер сайёрасига қараб яқинлашаётган жисмларни тўхтатиб қолиш мумкинми ёки йўқми синаб кўрилади.