Тиббиёт бирлашмасига қорин оғриғи билан келган 1 ёшли бола вафот этди

Андижон вилояти прокуратураси Шаҳрихон туманидаги шифохонада 1 ёшли бола вафот этгани юзасидан маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда Шаҳрихон туман тиббиёт бирлашмасига қорин оғриғи билан келган 1 ёшли И.Я. вафот этгани ҳақида хабар тарқалди.

Аниқланишича, 3 сентябрь куни «Қумтепа» кўчасида яшовчи вояга етмаган И.Я. Шаҳрихон туманидаги хусусий шифохонада тиббий муолажаларни қабул қилиш даврида соғлиги ёмонлашиб вафот этган.

Ҳолат юзасидан Шаҳрихон туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари Шаҳрихон туман прокуратураси томонидан давом эттирилмоқда.