Ўзгидромет шошилинч огоҳлантириш билан чиқди

Жорий йилнинг 17 октябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 18-19 октябрда республиканинг қолган ҳудудларига Волгабўйи орқали Россиянинг Европа қисмида (Москва вилояти) шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Ҳаво ҳарорати 8-10 даражага пасайиши кутилмоқда.

17-19 октябрда ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даража илиққача, республика шимолида баъзи жойларда 0-2 даража совуққача, кундуз кунлари 15-20 даражагача аста-секин пасаяди.

17-19 октябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади.

17-18 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.