1,2 млрд сўм имтиёзли кредит маблағини “туя” қилган раҳбар қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A-P.” МЧЖ раҳбари А.Т. турмуш ўртоғи С. номига ташкил этилган “O.S.” МЧЖга банк филиалидан ажратилган 1 млрд сўм ҳамда “A-P.” МЧЖга ажратилган 200 млн сўм имтиёзли кредит эвазига харид қилинган тиббий дастгоҳлар ва ишлаб чиқариш ускунасини бошқа шахсларга сотиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.