23 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади, 12-15 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-12 даража, кундузи 12-14 даража бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 13-18 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 12-17 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14 даража илиқ, кундузи 20-25 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-16 даража илиқ, кундузи 12-17 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14 даража илиқ, кундузи 12-17 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.