Филиппин: кўчирмачи талабаларга қарши ғаройиб усул

Филиппиндаги мактаблардан бирида кўчирмакашликнинг олдини олиш мақсадида ўқитувчилар томонидан ўйлаб топилган кашфиёт ижтимоий тармоқларда шов-шув бўлиб кетди.

Легазпий шаҳри университетида, талабаларга бошқалардан кўчирмасликлари учун имтиҳон вақтида бошларини тўсиб олишлари айтилди. Талабалар тухумларнинг картон қоғозлари ва бошқа турдаги матолар, қоғозлар билан бошларини тўсиб олишди.

Öğrenciler

Ўқитувчилар бу усулдан ҳаққонийликни таъминлаш учун фойдаланганликларини айтишди. Бикол Университети механика муҳандислиги профессори Марий Жой ҳам бу фикрнинг ижобий таъсир кўрсатганини таъкидлади. Бу усул октябрь ойининг учинчи ҳафтасида қўлланди ва юзлаб талабалар шундай ҳолатда имтиҳон топширишди.

Ўқитувчи бундай усулни аввал Таиланддаги таълим муассасаларида кўрган эди. Талабалар тезда ўшаернинг ўзида топилган бор нарсадан бошларига махсус ниқоблар тайёралб ташлашди, баъзилари махсус каска кийишди. Марий Жой талабаларининг бу кўринишларини суратга олиб ижтимоий тармоққа жойлади. Кўпчилик унинг бу усулини қўллаб-қувватлади. Ҳатто Филиппин нашриётларининг ҳам эътиборини тортди.

Профессор Марий Жой бу йил имтиҳонда ҳечким кўчирмакашлик қилмаганини ҳамда талабалар белгиланган вақтдан олдин жавоб варақаларини топширишганини мамнуният билан таъкидлади.