Сарсонгарчиликда юрган она фарзандлари билан ўз уйига қайтарилди

Фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг 2022 йил 09 август кунидаги ижро варақасига асосан даъвогар Х.Г.ни икки нафар вояга етмаган фарзанлари билан биргаликда Косон тумани Бойғунди МФЙ.даги қишлоқларнинг биридаги хонадонга киритиб қўйиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Косон туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича, давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ижро ҳужжатини ижросини таъминлаш мақсадида тарафларга ихтиёрий муддат берилиб, огоҳлантирилган.

Шунингдек, ижро ҳужжати юзасидан давлат ижрочиси томонидан қарздор М.О. ва унинг яқин қариндошлари билан суҳбат ўтказилган.

Тушунтириш ишлари ва олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида даъвогар Х.Г. икки нафар вояга етмаган фарзанлари билан биргаликда ўз уйига киритиб қўйилиши таъминланди ва ижро ҳужжати бўйича иш юритуви тамомланди.