Россия Қозоғистонни Марказий Осиё ғалла бозоридан сиқиб чиқариш ниятида

Россия Федерацияси дон экспортчилари иттифоқи раҳбари Эдуард Зернин Каспий ва Марказий Осиё дон форумида Россия Тожикистон ва Ўзбекистон ҳамда Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига дон етказиб беришни сезиларли даражада кенгайтирмоқчи эканини айтди.

ElDala ҳозирда Ўзбекистон ва Тожикистонга етказиб берилаётган доннинг 90 фоизи Қозоғистон ҳиссасига тўғри келишини ва яқин йилларда минтақа мамлакатларида туғилиш даражаси юқори бўлганлиги сабабли бу маҳсулотларга талаб фақат ўсиб боришини қайд этади.

Аммо энди Қозоғистон бу борада Россия билан рақобатлашишига тўғри келади. Бунинг учун эса, биринчи навбатда, инфратузилмани зудлик билан модернизация қилиш зарур. Ҳозирги вақтда темир йўл тармоғи юкни кўтара олмайди, бу Хитойдан Европага товарлар етказиб бериш ҳажмининг ўсиши туфайли кескин ошди.