Владимир Путиннинг нечта қиёфадоши бор?

Владимир Путиннинг камида учта қиёфадаши бор.Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги разведка бош бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов маълум қилди.

“Биз доимо ўзгариб турадиган учта юз ҳақида биламиз, лекин уларнинг қанчаси (жами), биз билмаймиз. Уларнинг барчаси пластик жарроҳлик амалиётидан ўтган.

Уларни фарқ қиладиган ягона нарса – бу уларнинг баландлиги. Бу видео ва фотосуратда сезиларли. Шунингдек, имо-ишоралар, тана тили ва қулоқ бўшлиғи, чунки улар ҳар бир инсон учун ўзига хосдир”, деди Буданов.