“Путин 2024 йилги президентлик сайловларида ўз номзодини илгари суриш тўғрисида ҳали бир қарорга келмаган”

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин 2024 йилги президентлик сайловларида ўз номзодини илгари суриш тўғрисида ҳали бир қарорга келмаган. Бу ҳақда Владимир Путиннинг матбуот котиби Димитрий Песков маълум қилди.Бу ҳақда Владимир Путиннинг матбуот котиби Димитрий Песков маълум қилди.

Жаноб Песков Президент Путиннинг 2024 йилги сайловларда қатнашиш учун тегишли қарор қабул қилдими, деган саволга “йўқ” дея жавоб берган.

Маълумот учун, Владимир Путин Россияни 2000 йилдан бери бошқариб келмоқда. У фақатгина 2008-2012 йилларда ўз ўрнини Димитрий Медведевга бўшатиб берган. Россия Конституциясига киритилган ўзгартиришлар натижасида, Путин 2036 йилгача ҳокимиятда қолиш имкониятини қўлга киритди.