Бугун, 8 ноябр куни Ер юзи аҳолиси қизиқарли астрономик ҳодисалардан бири – тўлиқ Ой тутилишини кузатишлари мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси маълум қилмоқда.
Тутилишнинг тўлиқ фазасида ой юзаси 100 фоиз Ер соясида бўлади. Ой тутилишининг умумий давомийлиги 4 соатдан ортиқроқ бўлиб, тутилишнинг тўлиқ фазаси 1 соат 25 дақиқа давом этади.
Ҳодиса Ўзбекистонда қисман кузатилади – ўрта ҳисобда 1 соатдан кўпроқ тутилиш кузатилиши мумкин.
Ой тутилиши Ой чиқишидан аввал бошланади, шунинг учун Ўзбекистоннинг ҳамма ҳудудида тутилишнинг максимал фазази Ой уфқдан кўтарилганидан кейин бир неча дақиқа ўтиб кузатилади.
Ойнинг тўлиқ тутилишининг жонли лавҳасини ушбу ҳавола орқали кузатиш мумкин.