Норбоеванинг бажарилмаган ваъдалари. Электр ва газсиз аҳоли

Эсингизда бўлса Сенат раиси “зулматда телевизор кўролмай ўтириш” муаммоси йўқ бўлганини айтганди

Сенат раиси Танзила Норбоева медиа-холлдаги дебат пайтида Ўзбекистонда чироқ ўчмай қўйганига анча бўлганини айтганди.

“Умуман олганда свет ўчиш, зулматда телевизор кўролмай ўтириш 5 олдинги тарихда эди. Ҳозир бунақанги тарих, Худога шукур, бартараф қилинди”, деган эди Сенат раиси.

Норбоеванинг ваъдаси

Сенат раиси Танзила Норбоева ўтган йили декабрда чироқ ва газ муаммосини ўрганиб чиқишга ваъда берганди. Лекин бу ҳам ваъдалигича қолиб кетган.

Танзила Норбоева 20 ноябрь куни Ўзбекистондаги чироқ ва газ йўқлиги бўйича барча муаммоларни ўрганиб чиқишини айтганди. Орадан салкам қанча вақт ўтишига қарамай, бугунги кунгача ялпи мажлисда бу масалага умуман тўхталиб ўтилмаган.

Ҳолбуки ҳудудларда чироқ ўчиши ва газ танқислиги ҳамон кузатиляпти. Буни ижтимоий тармоқлардаги муҳокамалар, аҳолидан келаётган тинимсиз мурожаатлардан ҳам билиш қийин эмас.

Айниқса, ноябрда ёққан кучли қор (видеоси бу ерда) бу муаммолар янада юзага чиқишига сабаб бўлганди.

“Бу бўйича оммавий ахборот воситалари олдида ваъда бераман, бизнинг тегишли қўмитамиз бу масалани кўриб чиқади, биргаликда кўриб чиқамиз. Олдинам кўриб чиққанмиз, лекин режа қиламиз, деб кўриб чиққанмиз. Аммо, ҳозир минглаб одамларнинг фикрларини инобатга олиб, бу масалани махсус ўрганиб чиқишни тегишли қўмитадан сўраймиз. Бу масала қўмитада танқидий кўриб чиқилади. Ялпи мажлисда тегишли идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитамиз. Маблағдан, бошқа ресурслардан муаммо йўқ ҳозир”, деганди Норбоева.

Бундай ваъдани бош вазир Абдулла Арипов ҳам берганди ва буни “шармандали ҳолат” деб атаганди.