Ўқишни кўчириш бўйича аризалар 30 ноябрга қадар қабул қилинади

Давлат комиссиясининг 7-сон баёни билан Россия Федерациясининг Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов ва Краснодар ҳудудларидаги ОТМларда таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларининг ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМларига истисно тариқасида кўчиришга рухсат берилган эди.

Кейинчалик Давлат комиссиясининг 8-сон баёни билан Қрим ва Севастопол ҳудудларидаги ОТМларда таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳам ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМларига истисно тариқасида кўчиришга рухсат берилди.

Шунингдек, Мазкур баён билан юқорида қайд этилган ҳудудлардаги ОТМлардан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш муддатлари 10 кунга узайтирилди.

Мазкур ҳудудлардаги ОТМлардан Ўзбекистондаги давлат ОТМларига ўқишини кўчириш истагини билдирган Ўзбекистон фуқаролари 30 ноябрга қадар my.dtm.uz сайти орқали онлайн ариза беришлари мумкин.