Украина ҳарбий хизматчилари Германияда малака оширишни бошлади

Украина Қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари Европа Иттифоқи томонидан эълон қилинган янги лойиҳа доирасида Германияда малака оширишни бошлади.

«Келгуси йилнинг июнь ойигача 5 мингга яқин аскарни турли кўникмалар бўйича тайёрлашни режалаштирмоқдамиз», дейди Германия мудофаа вазири Кристина Ламбрехт Брюсселдаги учрашувда.

Тренинг Германиянинг турли жойларида «дарҳол» бошланади, дейди у. Хавфсизлик нуқтаи назаридан немис расмийлари украиналик ҳарбийлар ўқитиладиган Бундесвернинг аниқ базаларига аниқлик киритмаган. Малумки, йиғинларнинг бир қисми Полшада ҳам бўлади. Умуман олганда, ЕИ Украина Қуролли кучларининг 15 мингга яқин ҳарбий хизматчисини тайёрламоқчи.