Синоптиклар дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига маркази Қозоғистон устида бўлган совуқ антициклон таъсир этади. Ҳаво ҳарорати кечалари 3-80 илиқгача, кундуз кунлари 8-130 илиқгача пасаяди.

Ушбу кунларда республиканинг барча ҳудудлари бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади.

Совуқ ҳаво кириб келиши натижасида шимол ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида шамол 15-20 м/с гача кучаяди.