Қизилқум чўлида кўмиб кетилган 12 минг дона психотроп дорилар топилди

ДХХ ва божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Навоий, Тошкент ва Фарғона вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситалари муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.

ДХХнинг Қорақалпоғистон бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Ўзбекистон божхона бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, қозоғистонлик наркокурьерлар томонидан Навоий вилоятининг Учқудуқ тумани Қизилқум чўли ҳудудига хуфиёна тарзда кўмиб кетилган 12 минг дона «Трамадол» дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур дори воситаларининг ҳақиқий эгасини аниқлаш мақсадида тезкор тадбир давом эттирилиб, Тўрткўл туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс қўлга олинган.