Россияда «яширин сафарбарлик» бошланиши мумкин

Россияда 10 декабрдан бошлаб «яширин сафарбарлик»нинг янги тўлқини бошланиши мумкин. Бу ҳақда Украина Қуролли Кучлари Бош штабининг 27 ноябрь кунги ҳисоботида маълум қилинди.

Мавжуд маълумотларга кўра, Россияда ва Украинанинг вақтинча «босиб олинган» ҳудудларида 2022 йилнинг 10 декабридан бошлаб қуролли кучлар сафига яширин сафарбарликнинг навбатдаги тўлқинини ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда.

Уруш пайтида ҳатто можаро иштирокчиларининг расмий вакиллари тарқатаётган маълумотларни тезда текшириш мумкин эмас.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин 21 сентябрь куни мамлакатда қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилган эди.