Россиянинг 74 та ҳудудида чўчқа гриппи аниқланди

Россияда чўчқа гриппи аниқланган ҳудудлар сони 74 тага етди. Бу ҳақда Россия истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати маълум қилди, дея хабар беради TASS.

«Россия Федерациясининг 74 та ҳудудида чўчқа гриппи аниқланди», — дейилади идора хабарида.

29 ноябрь куни агентлик Россиянинг 55 та ҳудудида чўчқа гриппи аниқлангани ҳақида хабар берган эди.