Андижонда 8 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Андижон вилоятида 8 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар беради вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Қайд этилишича, Асака тумани ҳудудидан ўтган А-373 халқаро аҳамиятга эга бўлган йўлнинг 420 километрида 8 та автомашиналар иштирокида ЙТҲ юз берган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ, автотранспорт воситалари техник шикастланган. Ҳозирда Асака тумани ЙҲХГ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Шу ўринда барча ҳайдовчилардан айни кунлардаги ноқулай об-ҳаво шароитида тезликни оширмасдан оралиқ масофани сақлаган холда ҳаракатланишларини сўраб қоламиз», — дейилади хабарда.