Туман сабабли Aндижон аэропорти фаолиятини вақтинча тўхтатди

Ҳаддан ташқари совуқ туман туфайли Aндижон халқаро аэропорти фаолиятини вақтинча чеклаб қўйди, дея хабар бермоқда UzAirports матбуот хизмати
Aндижондаги ноқулай шароитлар туфайли “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг HY049 (Aндижон — Самарқанд), HY050 (Самарқанд — Aндижон), HY092 (Aндижон — Тошкент) йўловчи рейслари бекор қилинди, дейилади хабарда.

Йўловчиларга аэропорт раҳбарияти томонидан чипта пулини қайтариш жараёни ҳақида маълумот берилди.
Aндижон аэропорти маълумотларига кўра, ўта совуқ туман эртагача давом этиши кутилмоқда.