АҚШ энг қиммат мобиль интернетга эга бўлган етакчи давлатлар қаторида

Қўшма Штатлар энг қиммат мобиль интернетга эга бўлган етакчи давлатлар қаторига кирди. Бу тадқиқотчилар 233 мамлакатдан 5000 та тарифларни ўрганишганида маълум бўлди.

АҚШда 1 ГБ учун ўртача нарх 2021 йилдаги ўртача 3,33 доллардан 68,7 фоизга ошди. 2022 йилда нархларнинг энг катта пасайиши Италияда бўлиб, у ерда 1 ГБ маълумот нархи 54,8 фоизга камайди.

Шунингдек, мобиль маълумотларнинг энг юқори нархи Авлиё Елена оролида топилган бўлиб, бир гигабайт учун 41,06 доллар экан. Кейинги ўринни Фолкленд ороллари эгаллади, ҳар бир гигабайт маълумотларнинг ўртача нархи 38,45 долларни ташкил қилади. Цивилизациядан узоқ мамлакатлар энг юқори тарифларга эга бўлиши ажабланарли эмас.