Олмазор тумани «Калонова» мавзесида газ таъминоти тикланди — «Ҳудудгаз Пойтахт»

Аввалроқ Ogoh.uz ахборот -таҳлилий порталимизнинг телеграм саҳифасида Тошкент шаҳар Олмазор туман Калонова мавзеси 9-уйда яшовчи бир гуруҳ фуқароларидан келиб тушган мурожаат эълон қилинган эди. «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали ушбу ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

“Бугун “Ogoh.uz” телеграм канали орқали келиб тушган мурожаат юзасидан «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.

Ушбу мурожаат юзасидан «Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФ масъуллари Олмазор тумани «Калонова» мавзесида бўлиб ҳолат билан танишди. Масъуллар маҳалла раиси, инспектор ва аҳоли билан суҳбат ўтказдилар. Натижада, ҳудудда жойлашган 8 та кўп қаватли уйларнинг табиий газ таъминотини яхшилаш мақсадида, маҳаллага қўшимча равишда Д-57ммли узунлиги 500 метрлик газ қувури тортиш ишлари бошлаб юборилди. 

Ҳозирда маҳалладаги мавжуд газ тақсимлаш пункти техник тафтишдан ўтказилиб, газ босими кўтарилди, дейилади хабарда.