Шоҳ асарларда тилга олинган машҳур Дрина дарёси чиқиндилар билан қопланди

Хабарларга кўра, романларда тилга олинадиган машҳур Дрина дарёси чиқиндилар билан қопланди. Айниқса, дарёнинг юзида жуда хунук кўринишни юзага келтирган пластик чиқиндилар кўпчиликда ачиниш ҳиссини уйғотди. “Эко Марказ” Уюшмаси Вазири Дежан Фуртула ўз интервюсида “Бу муаммо тезда бартараф қилиниши лозим, чунки бу ҳолат барчамиз учун жуда уятли ҳол” деди.


Мазкур минтақадаги ёғингарчиликлар сабабли чиқиндилар катта майдонни эгаллаган ва бир жойга тўпланиб қолган. Ҳар йили рўй берадиган ёғин-сочинлар натижасида чиқиндилар Сербия ва Черногория бўйлаб Босния томонга ўтади. Дежан Фуртуланинг эътирофига кўра, бу ҳар йили такрорланадиган ҳолат, фақат сўнги икки-уч йил ичида чиқиндилар ниҳоятда ортиб кетган.

Бу ҳақда масъулларга хабар қилган Фуртула, барчага қарата дарёни чиқиндихонага айлантирмасликка чақираркан, дарёда пластик чиқиндилар билан бирга ёғоч парчалари, шунингдек, тиббий чиқиндилар ҳам мавжудлигини айтиб ўтди.

Фуртула, бу масалани Сербия, Черногория ва Боснияликлар биргаликда ҳал қилишга уринишлари, бу ишда Европа Иттифоқидан ёрдам сўрашлари кераклигини алоҳида таъкидлади.