Чет тилини осон ўрганса бўладими?

Ҳозирги кунда бирорта ҳам чет тилини билмайдиган инсон кам топилса керак. Негаки, ҳозирги замоннинг талабларидан бири бу тил билиш. Аммо ҳар бир ишнинг ўзига яраша машаққати бўлганидек, янги тил ўрганмоқчи бўлганларга ҳам етарлича қийинчиликлар бор.

Касбим тақозоси билан тил ўрганувчилар билан кўп суҳбатдош бўламан. Кўпчилик ҳолатларда улар тез ўрганиб олишни хоҳлашади, лекин ёмон томони шундаки, баъзи вазифалар уларга қийинчилик туғдиради.

Шунда ҳар битта ўрганувчида пайдо бўладиган савол уларни ҳам қийнай бошлайди : “Тил ўрганишнинг осонроқ усули борми?”

Албатта бор! Инсон осон ва тез ўрганиши учун ,аввало, кучли хоҳиш бўлиши керак, бундан ташқари етарлича вақт ажратиши керак. Демак, бизда кучли иштиёқ бўлсагина осон ўрганишни бошлаймиз. Яна бошқа бир тоифа инсонларга ҳам ўрганиш қийин болмайди.

Хўш қанақа тоифа дейсизми? Булар бирон бир чет тилини билувчи инсонлар. Ўз шахсий тажрибимдан келиб чиқиб айта оламанки, агар инглиз тилини билсангиз , сизга франсуз, немис, испан каби тилларни ўрганиш муоммо бўлмай қолади. Сўзларни ҳам тезлик билан ёдлашни, грамматикасини эса осонгина ўрганишни бошлайсиз.

Навбатдаги тавсиям эса бирон тилни маълум даражада биладиган , лекин янада кучлироқ ўрганишни хоҳлаганлар учундир. Сиз агар шундай тоифадаги ўрганувчи бўлсангиз кўпроқ айнан ўша тилдаги киноларни кўришингизни ва тақлид қилишингизни тавсия қилардим. Бундай усул ,айниқса сизнинг гаприш қобилиятингиз учун жудаям фойдали.

Умрзоқова Шоира,

ЎзДЖТУ талабаси